Линклар

Нобел Тинчлик мукофоти Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилотига берилди


Бу йилги Нобел Тинчлик мукофоти Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилотига берилди.

2013 йилги Нобел Тинчлик мукофоти лауреати Норвегия Нобел қўмитаси томонидан жума куни Ослода эълон қилинди.

Бу йил мукофотга номзодлар орасида Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилотидан ташқари Россия ва Беларус ҳуқуқ ҳимоячиларидан тортиб, Конгода аёллар ҳуқуқлари учун курашгани билан танилган доктор Денис Муквеге, АҚШга доир махфий ҳужжатларни WikiLeaks сайтиги сиздирган аскар Челси Мэннинг, покистонлик 16 яшар ҳуқуқ фаоли Малала Юсуфзай башорат қилинаётган эди.

Айни пайтда мукофот соҳиби эълон қилинишидан бир соат олдин Норвегиядаги маҳаллий телеканаллардан бири Нобел қўмитасидаги манбага таяниб, мукофот Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилотига берилиши тўғрисидаги хабарни тарқатиб бўлган эди.

1 миллион АҚШ долларига тенг мукофот эгасига декабр ойида топширилади.
XS
SM
MD
LG