Линклар

logo-print

Обама яна Республикачилар билан келиша олмади


АҚШ ҳукуматининг фаолияти 11 кундан бери қисман тўхтаб қолган.

АҚШ ҳукуматининг фаолияти 11 кундан бери қисман тўхтаб қолган.

АҚШ Президенти Барак Обама билан Республикачилар партияси етакчилари пайшанба куни давлат қарзи миқдорини ошириш борасида ўтказган сўзлашувлари яна натижасиз якунланди.

Оқ уй эълон қилган баёнотда учрашув “яхши” бўлгани, лекин томонлар боши берк кўчадан чиқишнинг аниқ йўлини тополмагани айтилади.

Вакиллар палатасидаги кўпчилик ўринни назорат қиладиган Республикачилар партияси етакчиси Эрик Кантор учрашув “жуда фойдали” бўлгани ва Обама бошчилигидаги Демократлар билан сўзлашувлар давом этишини билдирди.

Америка Конгресси 17 октябрга қадар ҳукумат ололадиган қарз миқдорини 16,7 триллион доллардан ошириши керак. Ҳеч бўлмаганда бунга оид вақтинча қарор қабул қилинмаса, АҚШ дефолтга юз тутиши мумкин. Бу эса, бутун жаҳон молиявий тизимига салбий таъсир қилиши мумкин.

Демократлар 11 кундан бери фаолияти қисман тўхтатилган ҳукумат ишини қайта тиклашга йўл очиб берувчи келишувга ҳам эришмоқчи.
XS
SM
MD
LG