Линклар

logo-print
АҚШнинг Детройт шаҳри собиқ мэри коррупция айбловлари билан 28 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Кваме Килпатрик пайшанба куни суд томонидан рэкет, порахўрлик, таъмагирлик ва бошқа жиноятларда айбдор деб топилди.

Прокурорлар Килпатрик тергов давомида қандай қилиб ўз даромадидан 840 минг АҚШ долларидан ортиқроқ харажат қилганини тушунтириб бера олмаганини айтмоқда. Пайшнаба кунги қарор сўнгги йилларда Қўшма Штатларда маҳаллий ҳокимият вакилларига чиақрилган энг қаттиққўл ҳукм, деб баҳоланмоқда.

2002-2008 йилларда Детройт мэри лавозимида ишлаган Килпатрик шаҳар аҳлини ранжитган бўлса, узр сўраши, лекин шаҳар маблағидан бир тийин ҳам ўғирламаганини таъкидлади.

Бир пайтлар дунёнинг энг бадавлат шаҳарларидан бири бўлган Детройт яқинда ўзини банкрот деб эълон қилган ягона йирик шаҳарга айланди.
XS
SM
MD
LG