Линклар

logo-print

Жаҳон Интернет харитасида Ўзбекистон ҳудуди "еб" қўйилди


Ўзбекистон интернет-юзерлари сонига мувофиқ ўз ҳудудининг каттагина қисмини "бой бериб қўйган".

Ўзбекистон интернет-юзерлари сонига мувофиқ ўз ҳудудининг каттагина қисмини "бой бериб қўйган".

Британиядаги Оксфорд Интернет институти ғаройиб жаҳон харитасини эълон қилди. Унда мамлакатлар катталиги у ёки бу давлатдаги Интернет фойдаланувчилари сонига кўра белгиланган.

Интернет тармоғига доир тадқиқотлар билан шуғулланадиган лойиҳа сайтида берилган харитада, Ўзбекистон интернет-юзерлари сонига мувофиқ ўз ҳудудининг каттагина қисмини "бой бериб қўйган". Россиянинг катта қисмини Хитой "еб қўйган". Ғаройиб харитага кўра, Хитой жаҳонда Интернет фойдаланувчилари энг кўп бўлган мамлакат эканини кўриш мумкин.

Шунингдек Канаданинг катта қисми ҳам АҚШга ўтиб кетиб қолган. Энг қизиғи бутун бошли Африка қитъасининг асосий қисми Евроосиёга қўшилиб кетган.

Интернет фойдаланувчилари сони Хитойда энг кўп бўлганига қарамасдан, харитага илова қилинган калитларга кўра, бу мамлакатда Интернет қамрови аҳолининг 40-60 фоизига тўғри келган. Ўзбекистон ҳам Интернет қамрови 40-60 фоизни ташкил қилувчи мамлакатлар қаторидан ўрин олган.

Ҳудудининг катта қисмини Хитойга бой бериб қўйган Россияда бу кўрсаткчи 60-80 фоизни ташкил қилган. АҚШда ҳам Интернет қамрови 60-80 фоиз, деб аниқланган.

Интернет қамрови 80 фоиздан ошиқ бўлган мамлакатлар қаторига Канада, Исландия, Британия, Германия, Чехия, Ҳолландия, Швеция, Дания, Норвегия, Финляндия, Қатар, Жанубий Корея ва Янги Зеландия қўйилган.

Мазкур лойиҳа ОксфорДда 2008 йилдан бери амалга ошириб келинади.
XS
SM
MD
LG