Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:31

Вазирликлар бу йил қишда табиий газ эмас, кўмир ёқади


Хоразм вилояти, Гурлан тумани Вазир қишлоғида яшовчи тингловчиларимиздан бири “Эркин микрофон” билан боғланиб, қишлоқ аҳли уйлари бундан 20 кун муқаддам табиий газ таъминотидан узиб ташланганидан, юқори ташкилотлар бунинг сабабини вазирликларга тушунтириб бермаганидан шикоят қилди.

Унинг айтишича, қишлоқнинг газ қувурлари узилган бир пайтда суюлтирилган газ ёки кўмир савдоси яхши йўлга қўйилмаган.

Айни пайтда, дейди тингловчи, туман ҳудудида ўнлаб ғишт ва оҳак пиширувчи цехлар табиий газда ишламоқда.

- Қишлоғимизда газни узиб ташлади.

Озодлик: Қачон узиб ташлади?

- 20 кунча бўлди.

Озодлик: Нима учун узиб ташлади?

- Юқоридан қишлоққа газ босими кам бўлганлиги деб, ўзи ëзи билан бекитиб қўйди, газни бермади. Шаҳардан 5 километр узоқликдамизда биз. Юқори ташкилотлар бу ҳақда биладими йўқми сизлар орқали айтиб кўрмоқчиманда мен.

Озодлик: Юқоридаги ташкилотлар билиб-билмай дуч келган одам узиб ташламагандир. Тумангаз узиб ташлагандир.

- Тумангаз узди, лекин бизлар тумангазга, ҳокимга, прокуратурага ариза бериб кўрдик. Бизлар аниқ маълумот ололмаяпмиз. Биз 2012-2013 йил қишида апрел ойигача газ ëққанмиз. Апрел ойида Қўшкўпир-Шовот-Гурлан деб линия тортилиб келган. Вазирга шунда бир юқори босимли линия келган. Бу линиядан ғишт заводлари, оҳак пиширадиган заводлар табиий газ билан пишиб турибдида. Ëзи билан шунча оҳаклар, ғиштлар пишди. Лекин халққа газ бермади.

Озодлик: Исмингиз нима эди?

- Қувват.

Озодлик: Қишлоғингизнинг номи нима?

- Вазир қишлоғи.

Озодлик: Қувват ака, бутун қишлоқни уздими?

- Ҳа.

Озодлик: Қандай қишламоқчисиз?

- Булар кўмир билан сулютирилган газ етказиб берамиз дейди. Мана икки ойдан бери кўплар табиий газдан газ балонларга уланаяпти. Ўзинг борасан газ идорага шаҳарга. 6-7 километрга борасиз. Ўзинг борсанг бир ойдан кейин олиб келиб бериб турибди. Кўмирни Шовот туманидан 35-40 километр жойдан олиб келиш керак.

Озодлик: Тоннаси неча пул?

- Бизга “Вазир қишлоғининг ўзида шохобча очамиз. 101 минг сўмдан олиб келиб берамиз” деган эди. Лекин тарози йўқ дейди, яна бир бало дейди. Бугун эшитдим энди 145 минг сўмга чиқарибди. Яна ҳар тоннасига 30-40 минг чиқади. 150 минг сўмга олиб келиб беради. 5 тонна олиб келтирсангиз, ҳар тоннасига устига 30 минг қўшилади.

Озодлик: Суюлтирилган газга келайлик. Бу анчадан бери бор гап. Суюлтирилган газ билан уй иситиб бўладими? Жуда қимматга тушиб кетмайдими? Ëки суюлтирилган газ билан уй иситаëтганлар борми?

- Суюлтирилган газ овқат учун бўлса, кўмир берамиз деяпти. Унинг ярми эзик, майда. Янгиобод деган совхоз бор. Олдин совхоз бўлган, ҳозир қишлоқ. 25-30 километр чиқади уланган линияси. Улар ëқиб ўтирибди, лекин Вазирда газ йўқ.

Озодлик: У куни Қашқадарëдаги тумангаз билан гаплашган эдим. Табиий газни узиб, суюлтирилган газга ўтказамиз, деди. Ўшанда битта савол бериш эсимдан чиқибди. Шу саволни сизга бермоқчиман. Мана табиий газни узди. Суюлтирилган газ билан аҳоли уйини иситади дейишаяптими ë фақат шу ошхонасигами?

- Ошхонасига. Уйи куядию унинг у балон билан. Икки кун чидасин, уч кун чидасин. Уч кунга бир балонда энди, каттасидан. Суюлтирилган фақат овқат учун бўлади. Қандай бўлади энди қиши билан билмадик. Ҳозир машина заправка қиладиган жойлардан қилиб турибди. 30 литр заправка қилади бир балонга. 42-45 минг сўмдан қилаяпти. Шунақа қилиб қишлоқ кун кўраяпти. Энди унлар совияпти. На кўмири бор энди. Имкони борлар Шовот туманидан олиб келаяпти. Имкони йўқлар шохобчага қачон келаркан деб ўтирибди, дейди вазирлик Қувват ака.

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:59 0:00
Бевосита линк


******************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни Ozodskype ëки ErkinMikrofon деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG