Линклар

logo-print

Сурияда ҳарбийлар оммавий тарзда уйланмоқда


Суриянинг Ҳалаб шаҳрида бўлаётган жанг пайти.

Суриянинг Ҳалаб шаҳрида бўлаётган жанг пайти.

Ўтаётган ҳафтада Ҳаж зиёрати бошланди, Сурияда Башар Ассадга содиқ кучлар оммавий тарзда уйланиш тўйларини ўтказди, Сочига олиб келинган Олимпия олови эса махсус қурилмадаги техник хатоликлар туфайли тўрт марта ўчиб қолди. Бу воқеаларнинг барчаси ҳамма жойда ҳозиру нозир фотомухбирлар нигоҳидан четда қолмади.

Қурбон ҳайити бу йил 15 октябр куни нишонланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита маълумот тарқатди.

“Саудия Арабистони Олий маҳкамаси милодий 2013 йилнинг 6 октябр куни ҳижрий 1434 йил Зулҳижжа ойининг биринчи кунига тўғри келишини эълон қилди. Бундан келиб чиқадики, ҳожиларнинг Арафот водийсида туришлари 14 октябрга, Қурбон ҳайитининг биринчи куни эса 15 октябрга тўғри келади”, дейилади қўмита хабарида.

Бугунги кунда ўзбекистонлик зиёратчилар Саудияга етиб бориб, ибодатларни адо этишга киришган.


Сурияда президент Башар Ассадга содиқ ҳарбий кучлар аскарлари оммавий тарзда никоҳ тўйларини ўтказди. Қуйидаги суратда Хомс шаҳрида ўтказилган никоҳ тўйи акс этган.


Ҳукумат қўшинларида оммавий уйланиш тўйлари ўтказилаётган бир пайтда, Сурия қуролланган мухолифати ўз сафига янги қабул қилинган жангарилар учун ҳарбий шоу ўтказди ва янги аъзолари учун сайл уюштириб берди.


Ройтер ахборот агентлигининг Покистондаги фотомухбири эса ўтаётган ҳафтада Исломободнинг қашшоқ аҳолиси яшайдиган туманларини тасвирга туширди. Мазкур суратда Исломобод чеккасидаги мактаблардан бирида ўқиётган қизлар акс этган.


Исломободдаги қашшоқ аҳоли фарзандлари ўқийдиган мактаблардан бири.


Нафақат Ўзбекистонда, балки Тожикистонда ҳам пахта йиғим-терими авж палласига кирган пайт.


Украина пойтахти Киевда ўтган мода ҳафталигида олинган сурат.


Рассом Москва марказида қурилаётган бинолардан бирини безамоқда.


Афғонистон Миллий армияси офицерлари Кобулдаги ҳарбий машқ марказида машғулот ўтказмоқда.


Россия президенти Владимир Путин Москвада Олимпиада оловини қабул қилиб олмоқда. Сочига етказилган мазкур олимпиада олови бир ҳафта давомида 4 марта ўчиб қолгани қайд этилди.
XS
SM
MD
LG