Линклар

Ўзбекистон поезд ҳалокати учун айбини бўйнига олган


Ўзбекистон томони Ғаллаорол туманида пайшанба Тожикистон поездининг ҳалокатга учрашига масъулиятни зиммасига олган холда келтирилган зарарни қоплашини ваъда қилган.

Бу ҳақда Тожикистон Транспорт вазирлиги расмийлари маълум қилишди.

–Ўзбекистон томони ҳалокат учун айбини бўйнига олди ва кўрилган зарарни тўлалигича қоплашни ваъда қилди, - деди Тожикистон Транспорт вазирлигининг бошқарма бошлиғи Қурбон Саидов.

Пайшанба куни издан чиқиб кетиб ҳалокатга учраган Душанбе-Конибодом йўналишидаги поезд таъмирлаш станциясига жўнатилган.

10 октябр куни эрталабки соат 10.15 да Душанбе-Конибодом йўналишида ҳарбий хизматга чақирилган камида 267 йўловчини олиб кетаëтган Тожикистон поезди Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида издан чиқиб¸ ағдарилган эди.

Ҳалокат оқибатида камида 65 йўловчи жароҳат олгани хабар қилинган.
XS
SM
MD
LG