Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:28

Ислом Каримов келаси ҳафта Латвияга сафар қилади


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов латвиялик ҳамкасби Андрис Берзинш таклифига кўра 16-17 октябр кунлари Ригага давлат ташрифи билан боради.

Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди. Ташриф чоғида икки мамлакат ўртасида савдо-сотиқ, транспорт коммуникацияси ҳамда атроф муҳит ҳимояси соҳаларига оид бир қатор келишувлар имзоланиши кутилмоқда.

Латвия Афғонистондан Марказий Осиё, ҳусусан Ўзбекистон орқали олиб чиқаётган ҳарбий техника жиҳозларини Европага олиб ўтилишида муҳим транзит ўлка ҳисобланади.

Латвия Афғонистондан юкларни олиб чиқиш жараёнига 2012 йил май ойидан бери иштирок этмоқда.
XS
SM
MD
LG