Линклар

logo-print

Ҳиндистоннинг шарқий қирғоқларига “Файлин” бўрони ёприлмоқда


Ҳиндистоннинг Бенгал кўрфазидаги шарқий қирғоқларига “Файлин” бўрони хавф солаётгани боис 200 мингдан зиёд одам эвакуация қилинди.

Ҳиндистон гидрометеорологларига кўра, шамол тезлиги соатига 220 километрни ташкил этиши мумкин.

Кучли шамолдан океан тўлқинларининг уч метр баландликгача кўтарилиши эхтимоли ҳақида огоҳлантирилмоқда.

2010 йилда мазкур минтақада шунга ўхшаш табиий офатдан 10 мингдан зиёд одам нобуд бўлган эди.
XS
SM
MD
LG