Линклар

logo-print

Каримов озарбайжонлик ҳамкасбини президентликка қайта сайлангани билан табриклади


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов озарбайжонлик ҳамкасби Илхом Алиевни президентликка қайта сайлангани билан қутлади.

Ўз табригида Каримов: ”Сайловдаги ишончли ғалабангиз Озарбайжон халқининг Сиз олиб бораётган ички ва ташқи сиёсатга қўллаб –қувватловининг яққол ифодасидир”, - деб ёзди.

Озарбайжонда 9 октабр куни бўлиб ўтган президентлик сайловида Илом Алиев сайловчиларнинг 84 фоиз овозини қозониб, ғолиб чиқди.

Унинг мухолифлари сайлов натижалари сохталаштирилганини айтишади. Сайлов расмий натижаларининг ҳали овоз бериш якунланмасидан туриб жамоатчиликка чиқиб кетиши қаттиқ танқидларга сабаб бўлган эди.

2003 йилда президентлик курсисини отасидан меърос олган Алиев шу тариқа учинчи муддатга сайланди. Ўзбекистон президенти Ислом Каримов эса қарийб 23 йилдан буён президентлик курсисида қолмоқда.
XS
SM
MD
LG