Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:28

Ўзбекистонлик мусулмонлар Ҳаж амалларини бажаришга киришди


Ўзбекистонлик мусулмонлар Саудия Арабистонида Ҳаж амалларини бажаришга киришди.

Муқаддас Ҳаж ибодати якшанба куни хожиларнинг Макка шаҳридан Минога транспорт воситаларида ва пиёда йўлга чиқишлари билан бошланди.

Бу йилги Ҳаж зиёратини бажариш учун икки миллиондан зиёд хорижлик мусулмон Саудия Арабистонига борган.

Душанба куни бомдод намозидан кейин хожилар Маккадан 19 километр нарида жойлашган Арафот тоғига чиқадилар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита маълумотига кўра, бу йил 5200 нафар ўзбекистонлик мусулмон Ҳаж ибодатини бажариш учун Саудияга борган.

Уларга 30 нафар ҳожибоши, 30 нафар шифокор ва 10 нафар ошпаз хизмат қилмоқда.

Бу йил дунё мусулмонлари, жумладан, ўзбекистонлик мусулмонлар Қурбон хайити байрамини сешанба куни нишонлайдилар.

Ҳукумат 15 октябрни дам олиш куни деб эълон қилди.

Байрам муносабати билан Тошкентдаги АҚШ элчиси Жорж Крол Ўзбекистон мусулмонларига табрик йўллади.
XS
SM
MD
LG