Линклар

logo-print
Эрон бир ой муддат ичида фазога яна маймун учиришни режаламоқда.

Буни Эроннинг Фазо тадқиқотлари ташкилоти раҳбари муовуни Ҳамид Фозилийга таяниб Жумҳури Исломий нашри хабар қилди.

Эрон жорий йил 28 январ куни фазога учирилган маймун Ерга муваффақиятли қўнганини иддао қилган.

Бироқ фазога учган деб намойиш қилинган маймун аввал оммага кўрсатилганидан фарқли бўлгани тажриба муваффақиятини савол остига қўйди.

Эронда илк бор 2011 йил сентябрида фазога маймун учириш йўлидаги уриниш муваффақиятсизликка учраган.

Ғарб давлатлари Эрон маймун учириш бахонасида ядровий каллаклар ўрнатилиши мумкин бўлган ракета технологияларини яратишга уринаётгани хусусида ташвиш билдирган.

Аммо Теҳрон ядровий қуролга эга бўлиш ва ракеталар яратишга уринаётгани ҳақидаги иддаоларни рад қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG