Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:23

Сурия: Қизил Хоч 1500 одамни қуршовдан эвакуация қилди


Сурияда Қизил Хоч ташкилоти шанба кунидан бери пойтахт Дамашқ яқинидаги Модамиёт Аш-Шам минтақасидан қарийб бир ярим минг аҳолини эвакуация қилди.

Бир неча ойдан бери ҳукумат кучлари қуршовида қолган ҳудуддан олиб чиқилган аҳоли асосан аёллар ва боллардан иборат.

Буни Ассосиэйтед Пресс агентлигига Қизил Хоч вакили Холид Эрксоусси маълум қилди.

Айни пайтда, мухолифатдаги Миллий коалиция таркибига кирган Сурия миллий кенгаши агар Сурия бўҳронини ҳал қилиш бўйича Женевада ўтказиладиган анжуманда коалиция вакиллари қатнашса, коалициядан чиқишини эълон қилди.

Кенгаш раиси Жорж Сабра президент Башар Ал-Ассад режими ҳокимиятдан ағдарилмагунча ҳеч ким билан музокара қилмаслигини айтди.
XS
SM
MD
LG