Линклар

Эрон бойитилган уран заҳирасини хорижга жўнатишдан бош тортди


Эрон ТИ вазири ўринбосари Аббос Ароқчи.

Эрон ТИ вазири ўринбосари Аббос Ароқчи.

Эрон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Аббос Ароқчи Теҳрон бойитилган уран заҳирасини мамлакат ташқарисига жўнатмаслигини аммо ўз ядровий дастурининг бошқа жиҳатларини кўрсатишга тайёр эканини билдирди.

Ароқчи буни Женева шаҳрида Эрон расмийлари билан дунёнинг олти етакчи давлати вакиллари ўртасида Теҳроннинг ядровий дастури борасида сешанба куни навбатдаги музокаралар бошланишидан икки кун олдин айтди.

Бу Ҳасан Руҳоний август ойида президент этиб сайланганидан бери Эрон ва Ғарб вакиллари ўртасидаги илк музокара бўлади.

Хавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзоси, АҚШ, Британия, Россия, Хитой, Франция ва Германия вакиллари билан бўлажак музокарада Эрон делегациясига Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф бошчилик қилади.
XS
SM
MD
LG