Линклар

Ироқда якшанба куни содир этилган портлашлар оқибатида камида 25 киши ҳалок бўлди. Энг қонли ҳужум Бағдод жанубидан 100 километрча нарида жойлашган Ҳилла шаҳрида амалга оширилди.

Асосан шиалар истиқомат қиладиган бу шаҳарда икки автомобил портлатилди.

Бағдод жанубий-шарқидан 160 километр нарида жойлашган Ал-Қутда ҳам тўрт автомобил портлатилган. Портлашлардан бири бошланғич мактаб ёнида амалга оширилган.

Маълумотларга кўра, йил бошидан буён Ироқда 6000 дан зиёд киши диний адоват асосидаги зўравонлик қурбони бўлган.
XS
SM
MD
LG