Линклар

logo-print

Москвадаги тартибсизликлар чоғида юзлаб одам қўлга олинди


Бирюлеводаги дарғазаб оломон "Бирюза" савдо маркази ойнасини синдирмоқда, Москва, 2013 йилнинг 13 октябри.

Бирюлеводаги дарғазаб оломон "Бирюза" савдо маркази ойнасини синдирмоқда, Москва, 2013 йилнинг 13 октябри.

Москванинг Бирюлево мавзеида юз берган тартибсизликлар чоғида маҳаллий полиция вакиллари қарийб 400 кишини қўлга олди. Уларга қарши безорилик моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Бирюлевода тартибсизликлар бошланишига 10 октябр куни маҳаллий фуқаро Егор Шчербаковнинг кавказча қиёфали номаълум шахс томонидан пичоқлаб ўлдирилиши сабаб бўлган.

Мазкур ҳодисадан ғазабланган оломон кеча миллатчилик шиорларини қичқириб айтиб, машиналарни ағдариб, "Бирюза" савдо маркази ойналарини пачоқлаганлар ва сабзавот базаси дарвозасини синдириб кирганлар. Улар қотил ана шу базада яширинган, деган гумонда бўлганлар.

Маълумотларга кўра, тартибсизлик чоғида уч нафар ОМОНчи жабрланган.

Қотилни топиш учун барча чоралар ишга солинганини таъкидлаган Москва полицияси мутасаддилари айни пайтда Бирюлеводаги вазият назорат остида эканини айтмоқдалар.
XS
SM
MD
LG