Линклар

logo-print
Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова WordPress блог-платформасидаги ўз саҳифасини ўчириб ташлади. Бу ҳақда Uzmetronom.com сайти хабар қилади.

Уч тилда юритилган бу саҳифада Гулнора Каримова бор-йўғи учта матн эълон қилганди. Хусусан, унинг Қўқон саёҳати ҳақидаги блоги тўғрисида Озодлик ҳам ёзганди.

“Тармоқдаги саҳифасини йўқ қилиш ҳақидаги қарорни Гулнора ўзи қабул қилганми ёки унга бундай қилишни ота-онаси маслаҳат берганми – бу ҳақда фақат тахмин қилиш мумкин, холос”, деб ёзади узметрономчилар иккинчи тахмин ҳақиқатга яқинроқ эканини писанда қиларкан.

Аввалроқ Гулнора Каримова Твиттер микроблогидаги @GulnaraKarimova аккаунтини ҳам офф-лайн режимга ўтказиб қўйган, кейинроқ бу профилни @Gulnara_uz деб ўзгартириб қўйганди.
XS
SM
MD
LG