Линклар

logo-print
Кеча Ҳиндистоннинг Мадҳия Прадеш штатидаги ибодатхона яқинида юзага келган тиқилинч пайти 110дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Ўлганларнинг аксари аёллар ва болалар экани хабар қилинди.

Тиқилинч якшанба куни минглаб киши диний байрамда иштирок этиш учун ибодатхонага келаётган пайтда содир бўлган.

Дарё устидаги кўприкдан ўтилаётган пайти одамлар орасида "Кўприк қулаши мумкин" деган ваҳима пайдо бўлиб, одамлар ҳар тарафга қоча бошлаган.

Юзага келган тиқилинч натижасида юзлаб одам жароҳатланган.
XS
SM
MD
LG