Линклар

logo-print
Бугун Москванинг Ғарбий Бирюлёво туманида полиция 1200 дан зиёд муҳожирни ҳибсга олди.

Хабарларга кўра, кўчада полиция томонидан йўловчиларнинг ҳужжатлари текширилаяпти ва автомобиллар ҳам тўхтатилиб, текширилмоқда.

Кеча тартибсизликлар пайти ушланган 400 кишидан 70 нафари маъмурий жавобгарликка тортилди. Шунингдек, икки кишига жиноий иш қўзғатилди.

Бирюлёвода тартибсизликлар бошланишига 10 октябр куни москвалик Егор Шчербаковнинг кавказча қиёфали номаълум шахс томонидан пичоқлаб ўлдирилиши сабаб бўлган.

Мазкур ҳодисадан ғазабланган оломон кеча миллатчилик шиорларини қичқириб айтиб, машиналарни ағдариб, "Бирюза" савдо маркази ойналарини пачоқлаганлар ва сабзавот базаси дарвозасини синдириб кирганлар. Улар қотил ана шу базада яширинган, деган гумонда бўлганлар.

Маълумотларга кўра, тартибсизлик чоғида 23 киши, жумладан, 8 нафар ОМОНчи жабрланган.

Жамоатчилик палатасида махсус ишчи гуруҳ ташкил қилиниб, вокеа бўйича мониторинг олиб бормоқда.

Бугун Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашда ҳам Бирюлёводаги тартибсизликлар муҳокама қилиниши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG