Линклар

Озодлик блоггери Ўзбекистон шаҳарларини кезиб юрадиган дорбозлар томошаларини кузатар экан, халқ орасида асрлар давомида сақланиб қолаётган бу санъат тури ижрочиларни суратга олди. Бугунги кунга келиб камёблашиб қолган манзарани суратларда муҳрлар экан, Озодлик блоггери баъзи кечинмаларини ҳам қоғозга туширди.


Салла деса, каллани олиб келиш ўзбеклар учун одат, деса бўлади. Миллий анъаналарни сақлаш истаги бор¸ аммо...

Қўқонда бир аëл бўлган воқеани айтиб берган эди.

Халқимиз мустақил бўлиб динга қайтган пайтда "эскича" тўйлар урф бўла бошлаган кезлар.

Тўйлардан бирига машҳур фольклор қўшиқлар ижрочиси Раҳима аяни таклиф қилишган.

Қандайдир бир ëш мусулмон йигит "Йўқотинглар, бу кампирни!" деб бақирган экан.

Бу миллий маданият учун зарбаку?!

Биз ўз байрамларимизни ўзимиз йўқ қилаяпмиз.

Бир пайтлар Наврўз тақиқланди. Одамлар уни қандай нишонлашни унутди.

Лекин, татарларнинг Сабантўй байрамини томоша қилиш жуда завқли.

Ҳеч қандай сиëсат уларнинг байрамини қўлидан олиб қўймаяпти.

Масжидларда Ҳайит байрам эканлигини¸ фақат ўтганларни хотирлашдан иборат эмаслиги ҳақида гапира бошлашди.

Биз аждодларимиз Наврўзу Рамазон ва Қурбон ҳайитларни қандай нишонлаганини унутдик.

Бунинг устига бир неча йил олдин миллий маданиятимизнинг бир бўлаги бўлган миллий дорбозларимиз бугун йўқолиб кетиш арафасида.

Дорбозлик ҳам йўқолиб кетишидан қўрқаман тўғриси.

Балки байрамларда: "Бу бизнинг маданиятимизнинг бир бўлаги" дея кўрсатиб қўйиш учун қолдиришар¸ аммо дорбозлар дор ўрнатиладиган жойлар йўқ қилинаëтганидан¸ қазиб ташланаëтганидан арз қилмоқда.

Чунки оломоннинг бир жойда йиғилиши бугунги кунга зид.

Расмий байрамларда эса бир ўзбекни уч милиционер кузатиб туради.

Яқин келажакда биз дорбозларимизни йўқотишимиз мумкин.

Оҳ, менинг болалик байрамим...

XS
SM
MD
LG