Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:50

Иқтисод бўйича Нобел мукофоти соҳиблари эълон қилинди


Уч америкалик олим — Ларс Питер Хансен, Южин Фама ва Роберт Шиллерлар иқтисод бўйича бу йилги Нобел мукофотига сазовор топилди.

Швеция Қироллиги Фанлар академияси бу уч олим бозор активлари баҳосининг таҳлил қилишга йўналтирилган тажрибалари учун ушбу мукофот билан тақдирланганини эълон қилди.

Профессор Фама билан Хансен Чикаго университети, Роберт Шиллер эса Йел университети профессоридир.

Иқтисод бўйича мукофот ҳар йили тақдим қилинадиган Нобел мукофотининг сўнггисидир.

Жорий йилда мукофот соҳибларининг ҳар бирига 1,2 миллион АҚШ доллари тақдим этилади.
XS
SM
MD
LG