Линклар

Ўзбекистонда ўз пайтида Фарғона водийсидаги ишлаб чиқаришнинг катта қисмини назорат қилгани айтиладиган тадбиркор Акбарали Абдуллаев қамоққа олинди. Бу ҳақда 14 октябр куни Фарғона прокуратурасига таянган ҳолда Uznews нашри хабар берди.

Акбарали Абдуллаев президент Ислом Каримовнинг рафиқаси Татяна Каримованинг жияни ҳисобланади. Фарғона прокуратурасидаги манбанинг Uznews нашрига айтишича, шунинг учун ҳам Абдуллаевни ҳибсга олиш ҳақидаги қарор Тошкентдаги энг юқори доираларда қабул қилинган.

Порахўрлик, солиқларни яширганлик ва мулкни ўзлаштиришда айбланаётган Акбарали Абдуллаев Тошкентдаги ҳибсхоналардан бирида сақланмоқда.
XS
SM
MD
LG