Линклар

Женева расмийлари Эрон делегациясини "ҳижолатпазлик"дан қутқарди


Женевада Эрон ядровий дастури юзасидан музокара ўтадиган бинода сўнгги текширув ишлари кетмоқда.

Женевада Эрон ядровий дастури юзасидан музокара ўтадиган бинода сўнгги текширув ишлари кетмоқда.

Женевада Эрон ва Теҳрон ядровий дастури юзасидан музокара ўтказаётган олти давлат вакили учрашадиган Миллатлар саройидаги ялонғоч эркак барелефи Эрон ва Европа Иттифоқи байроқлари билан тўсиб қўйилди.

Швейцариянинг "Трибюн де Женев" газетаси бундай қарор сешанба куни бошланадиган музокарага келган Эрон делегацияси аъзоларини “ҳижолат қилмаслик” мақсадида қабул қилинганини билдирди.

Инглиз ҳайкалтароши Эрик Гилл “Инсоннинг яратилиши” деб номланган ушбу барелфни Микаланжелонинг “Одам Атонинг яратилиши” фрескасидан илҳомланган ҳолда барпо этган эди.

1938 йилда Британия мазкур барелфни Миллатлар Лигасига совға қилган.
XS
SM
MD
LG