Линклар

Бирюлёводаги тартибсизликлар учун масъулият миллатчилар зиммасига юкланди


Бирюлёводаги тартибсизликларда қўлга олинганларнинг бир гуруҳи.

Бирюлёводаги тартибсизликларда қўлга олинганларнинг бир гуруҳи.

Москванинг Бирюлёво мавзесидаги тартибсизликлар маҳаллий аҳоли томонидан эмас, миллатчи кучлар томонидан уюштирилган. Москва мэри ўринбосари Александр Горбенко душанба куни ўтказилган матбуот анжуманида мана шундай баёнот берди.

Унга кўра, кавказ миллатига мансуб шахс томонидан ўлдирилгани иддао қилинаётган Егор Шчербаковнинг қариндошлари миллатлараро нафратга асосланган жанжал қўзғалишига қарши бўлган.

Сўнгги хабарларга қараганда Москвада душанба кунидан бери полиция Ғарбий Бирюлёво мавзесида 1600 муҳожирни қўлга олган.

Бирюлёвода якшанба куни тартибсизликлар бошланишига 10 октябрда москвалик Егор Шчербаковнинг кавказча қиёфали номаълум шахс томонидан пичоқлаб ўлдирилиши сабаб бўлган.

Маълумотларга кўра, тартибсизлик чоғида 23 киши, жумладан, 8 нафар ОМОНчи жабрланган.
XS
SM
MD
LG