Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:13

Дунё мусулмонлари Қурбон ҳайитини нишонламоқда


Қурбон ҳайити куни якунланадиган Ҳаж зиёратини адо этиш учун Саудияда икки миллиондан зиёдроқ мусулмон ибодат қилмоқда. Ўзбекистоннинг барча масжидларида Ҳайит намози ўқилди. Москвада ўқилган намоз "Россия" телеканапида жонли кўрсатилди. Қирғизистон президенти Ҳайит намозини ўз қишлоғидаги масжидда ўқиди.

Қурбон ҳайити пайтида адо этилувчи Ҳаж амалларини бажариш учун бу йил Саудия Арабистонига дунёнинг турли бурчакларидан икки миллиондан зиёд мусулмон келган. Муқаддас Ҳаж ибодати якшанба куни хожиларнинг Макка шаҳридан Минога йўлга чиқишлари билан бошланди.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита маълумотига кўра, бу йил 5200 нафар ўзбекистонлик мусулмон Ҳаж ибодатини бажариш учун Саудияга борган.

Уларга 30 нафар ҳожибоши, 30 нафар шифокор ва 10 нафар ошпаз хизмат қилмоқда.

Айни пайтда Тошкентда 15 октябр куни эрталаб соат 7 да Ҳайит намози ўқилди.









Москвадаги Жоме масжидда ўтган Ҳайит Номози эса “Россия” телеканали
орқали жонли эфирга узатилди.


Россия матбуотининг билдиришича, жорий йилда Ҳайит номози масжидлардан ташқари “Соколники” паркида, “Изумрудний” спорт комплексида, Октябр 60 йиллиги паркида ўқилди. Новости ахборот агентлигининг ёзишича, байрам кунлари Москвадаги Жоме ва Тарихий масжидлар атрофидаги мавзеларда спиртли ичимликлар сотиш тақиқланган.

Қирғизистон пойтахти Бишкекда ва мамлакатнинг иккинчи йирик шаҳри Ўшда Ҳайит намозлари марказий майдонларда ўқилди. Расмий маълумотларга кўра, Бишкекдаги “Ала-Тоо” бош майдонида ўқилган Ҳайит намозига 80 мингдан ошиқроқ, Ўш марказий майдонида ўқилган Ҳайит номозига эса 25 мингга яқин одам йиғилган.

Бишкекда намозхонларни байрам билан Қирғизистон парламенти раиси Асилбек Жээнбеков, шаҳар мэри Иса Ўмурқулов табриклади ва йиғилганлар билан бирга намоз ўқиди. Ўшда эса диндорларни мэри Мелис Мирзақматов табриклади.
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ҳар йилги анъанани бузмаган ҳолда бу сафар ҳам Ҳайит намозини ўзи туғилиб ўсган Бишкек яқинидаги Арашан қишлоғидаги масжидда ўқиди.
XS
SM
MD
LG