Линклар

АҚШ президентининг сенаторлар билан учрашуви кечиктирилди


АҚШ Президенти Барак Обама.

АҚШ Президенти Барак Обама.

АҚШ Президенти Барак Обама ва вице-президент Жозеф Байденнинг Конгресс раҳбарлари билан сешанба куни тушдан кейинга белгиланган учрашуви конгрессменлар илтимосига кўра кечиктирилди.

Буни Оқ Уй матбуот хизматига таяниб Рейтерс ахборот агентлиги маълум қилди.

Ҳозирда сенат раҳбарлари ҳукумат фаолиятини қайта бошлаши учун давлат қарзлари миқдорини ошириш хусусида сўзлашувлар олиб бормоқда.

Президент ва сенаторлар учрашувининг кечиктирилиши музокараларда муваффақиятга эришиш учун имконият яратиш билан изоҳланди.
XS
SM
MD
LG