Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:20

Футбол: Ўзбекистон миллий терма жамоаси Вьетнамни 3:1 ҳисобида ютди


Футбол бўйича Ўзбекистон ва Вьетнам миллий терма жамоалари ўртасидаги ўйин 3:1 ҳисобида Ўзбекистон жамоаси ғалабаси билан тугади.

Тошкентнинг Пахтакор стадионидаги ўйин 2015 йил Австралияда бўладиган Осиё Кубогининг финал босқичига йўлланма олиш учун илк саралаш ўйини бўлди.

Ўйиннинг биринчи бўлимида Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиларининг саъй ҳаракатларига қарамай ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлимда Сардор Рашидов (69), Александр Гейнрих (74), Игор Сергеев (90+1) ва Хоанг (78) голлар муаллифи бўлди.

Сешанба кунги ғалабадан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси ўз ҳисобига дастлабки уч очкони ёзиб қўйди.

14 октябр кунги матбуот анжуманида сўзлаган Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз шогирдлари майдонга фақат ғалаба учун тушишини таъкидлаган эди.
XS
SM
MD
LG