Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:21

Москвада Егор Шербаковни ўлдиргани гумон қилинган шахс қўлга олинди


Россия Федерацияси Тергов қўмитаси Москванинг Бирюлёво туманида россиялик 23 яшар Егор Шербаковни ўлдиргани гумон қилинган 30 яшар Озарбайжон фуқароси Ўрхон Зейналов ҳақида қўшимча маълумотлар тарқатди.

Тергов қўмитаси расмий вакили Владимир Маркинга кўра, Зейналов Россияда 10 йилдан бери яшаб келган.

Доимий даромади бўлмаган Зейналов киракашлик билан шуғулланган.

Егор Шербаковнинг ўлдирилгани якшанба куни Бирюлёво туманида оммавий зўравонликка сабаб бўлди.

Воқеада 23 одам, жумладан, полициянинг 8 ходими жароҳат олган.

Якшанба кунги зўравонликлардан кейин Россия полицияси 1200 дан ортиқ меҳнат мухожирини ҳибсга олди. Улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор.
XS
SM
MD
LG