Линклар

Эрон ядровий дастури: Женевадаги сўзлашувларнинг якуний куни бошланди


Женевада Эрон ва дунёнинг етакчи давлатлари вакиллари ўртасида ўтаётган Теҳрон ядровий дастурига оид сўзлашувларнинг иккинчи ва якуний куни бошланди.

Эрон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Аббос Ароқчи сўзлашувларнинг биринчи куни “ижобий” тарзда ўтканини билдирди.

Расмийга кўра, Эрон вакиллари сўзлашувларда бурилиш ясай оладиган янги режани таклиф этган.

Янги режада Ғарб давлатлари қўяётган талаблар инобатга олингани, ҳусусан, Эронда уран бойитилишининг камайтириш талаби кўзда тутилгани айтилмоқда.

Кун давомида Аббос Ароқчи АҚШ вакили Уенди Шерман билан ҳам алоҳида учрашувда иштирок этди. АҚШ расмийлари сўзлашувлар “фойдали” бўлганини айтишмоқда.

Ғарб давлатлари Эронни яширинча ядровий қурол яратишга уринаётганликда айблаб келади.

Теҳрон АҚШ, Россия, Хитой, Франсия, Британия ва Германияни ядро қуроллари устида иш олиб бормаётганида ишонтиришга ва бу билан унга қўйилган халқаро санкциялардан холи бўлишга ҳаракат қилмоқда.
XS
SM
MD
LG