Линклар

logo-print

Футбол: Босния ва Герцеговина терма жамоаси Жаҳон чемпионатига чиқди


Футбол бўйича Босния ва Герцеговина миллий терма жамоаси илк бор Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.

Саралаш босқичининг 15 октябр куни ўтган якуний учршувида боснияликлар сафарда Литва терма жамоаси устидан 0:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ушбу ғалабадан сўнг Босния ва Герцеговина терма жамоаси 10 ўйинда 25 очко тўплаган ҳолда “G” гуруҳида биринчи ўринни эгаллади.

Бакуда Озарбайжон термаси билан дуранг ўйнаган Россия терма жамоаси ҳам келаси йили Бразилияда ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлган киритди.

Саралаш баҳсларини муваффақиятли якунлаб, Жаҳон чемионатига тўғридан-тўғри чиқа олган мамлакатлар орасида Белгия, Италия, Германия, Голландия, Швейцария, Англия ва Испания ҳам бор.

Гуруҳларда иккинчи ўринни эгаллаган Португалия, Украина, Франция, Исландия, Руминия, Швеция ва Хорватия терма жамоалари плей-офф ўйинларида беллашади.
XS
SM
MD
LG