Линклар

logo-print
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин “Кремл кубоги” халқаро турниридаги иштирокини ғалаба билан бошлади.

15 октябр куни ўтган жуфтликлар мусобақасида ўзбекистонллик теннисчи россиялик шериги Михаил Елгин билан полшалик Томаш Беднарек ва италиялик Даниэле Браччали жуфтлиги устидан икки сетдан ғалаба қозонди (6:3, 6:3).

Мазкур турнирда 5-рақам остида сараланган Денис Истомин 16 октябр куни ўтадиган яккалик баҳсларининг биринчи босқичида россиялик Андрей Кузнецовга қарши кортга тушади.

27 ёшли Денис Истомин айни дамда ATP рейтинг жадвалида 47-ўринда бормоқда.
XS
SM
MD
LG