Линклар

Киров шаҳаридаги апелляция суди Россия мухолифати лидерларидан бири Алексей Навалний ишини кўриб чиқиб аввалги суд қарорини ўз кучида қолдирди ва унга беш йиллик шартли жазо муддатини белгилади.

Июл ойида Навалний Кировлес ширкатига тегишли катта миқдордаги маблағни ўғирлаганликда айбдор деб топилиб беш йилга озодликдан маҳрум қилинган аммо апелляция жараёни тугагунича озодликда юришига рухсат берилган эди.

Россия ҳукумати расмийлари орасида коррупция кенг тарқалганини кескин танқид қилиб келган блоггер Навалний 2011 йил декабр ойида ўтказилган парламент сайловидан кейин президент Владимир Путинга қарши уюштирилган йирик норозилик намойишларига бошчилик қилган.

Навалний ва тарафдорлари унга қарши жиноий иш Путин танқидчиларидан бирининг оғзини ёпиш мақсадида очилганини таъкидлаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG