Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:49

Москвада нидерландиялик дипломат калтакланди


Нидерландиялик юқори лавозимли дипломат Москвада калтакланди.

Хабарларга кўра, Нидерландия дипломатик миссияси раҳбари ўринбосари Онно Элдеренбош Москвадаги уйига ўзини электрик деб кириб келган икки номаълум шахс томонидан калтакланган.

Ҳужум оқибатида хориж дипломати енгил жароҳат олган. Аммо шифокорларга мурожаат қилмаган.

Нидерландия Ташқи ишлар вазирлиги Ҳаага шаҳридаги Россия элчиси Роман Колодкинни чақиртириб воқеага изоҳ беришни талаб қилди.

Бир неча кун олдин Москва Нидерландиядаги россиялик дипломат Димитрий Бородин полиция томонидан калтаклангани учунРоссия Нидерландиядан узр сўрашни талаб қилган эди.

Сўнгги ҳафталар ичида Россия-Нидерландия муносабатлари таранглашди.

Арктикада нефт қазиб чиқаришга қарши чиққан атроф-муҳит ҳимояси билан шуғулланувчи Greenpeace ташкилотининг 30 нафар фаоли Россия чегарачилари томонидан қўлга олингани ҳам икки давлат муносабатлари совуқлашишига туртки бўлди.
XS
SM
MD
LG