Линклар

logo-print

Халқаро Амнистия Бирюлёвода меҳнат муҳожирлари қўлга олинганини қоралади


Халқаро Амнистия инсон ҳуқуқлари ташкилоти зўравонликлар рўй берган Москванинг Бирюлёво туманида меҳнат муҳожирлари ҳибсга олинганини қоралади.

Халқаро Аминистия чиқарган баёнотда 1200 дан ортиқ Марказий Осиё ва кавказлик меҳнат муҳожирининг ушлангани “Россияда номутаносиб ва таҳқирловчи сиёсат юритилаётгани”га яна бир мисол экани қайд этилган.

Россия полицияси ўтган ҳафта 25 яшар россиялик Егор Шербаковни ўлдиргани гумон қилинган 30 яшар Озарбайжон фуқароси Ўрхон Зейналовни сешанба куни ҳибсга олди.

Егор Шербаковнинг ўлдирилгани якшанба куни Бирюлёво туманида оммавий зўравонликка сабаб бўлди.

Воқеада 23 одам, жумладан, полициянинг 8 ходими жароҳат олган.

Якшанба кунги зўравонликлардан кейин Россия полицияси 1200 дан ортиқ меҳнат муҳожирини ҳибсга олди. Улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор.
XS
SM
MD
LG