Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 13:58

Зариф: Ғарб билан музокаралар "бир неча ҳафтадан кейин" давом этади


Эрон Ташқи ишлар вазири Жавод Зариф.
Эрон Ташқи ишлар вазири Жавод Зариф.
Эрон Ташқи ишлар вазири Жавод Зариф Теҳроннинг ядровий дастури борасида юзага келган қарама-қаршиликни бартараф қилиш учун олти етакчи давлат вакилари билан бир неча ҳафтадан кейин Женевада бўладиган музокараларда қатнашишини айтди.

Зариф Facebook даги саҳифасида Эрон ва 5+1 гуруҳи, яъни, БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзоси - АҚШ, Британия, Россия, Хитой, Франция ҳамда Германия вакиллари билан 15-16 октябр кунги сўзлашувлар муваффақиятли бўлганига ишора қилди.

Сешанба куни Эрон вакиллари музокараларда бурилиш ясай оладиган янги режани таклиф этди.

Ғарб давлатлари Эронни яширинча ядровий қурол яратишга уринаётганликда айблаган.

Эрон эса ўз ядровий дастури тинч мақсадга қаратилганини таъкидлаб бу айбловларни инкор қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG