Линклар

АҚШ Сенати лидерлари мамлакатда дефолт рўй беришининг олдини олиш ва давлат идоралари фаолиятини қайта бошлаши хусусида келишувга эришди.

Республикачи сенатор Келли Айотга кўра, Сенатда кўпчиликни ташкил этган Демократлар лидери Харри Рейд ва Сенатда озчиликни ташкил этган Республикачилар лидери Митч Мак Коннел ўртасида эришилган келишув тафсилотлари чоршанба куни кечқурун эълон қилиниши режаланган.

Айот тасдиқлаш жараёнини тезлатиш учун келишув дастлаб Намояндалар палатасида овозга қўйилиши мумкинлигини қўшимча қилди.

Ушбу хушхабар ортидан Ню Йорк биржаларида кўрсаткичлар кўтарила бошлади.
XS
SM
MD
LG