Линклар

Шу йилнинг 11 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармойиши билан Олим Тошбоев Ўзбекистон телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Шу пайтга қадар “Ўзбекистон” телерадиоканали директори бўлиб ишлаб келган 44 яшар Олим Тошбоев шу йилнинг 25 февралида Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазири этиб тайинланган Минҳожиддин Ҳожиматов (Минҳожиддин Мирзо)нинг ўрнига тайинланди.

Шунингдек, Президент Фармойиши билан 2004 йилдан бери телерадиокомпания раисининг хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаб келган 45 яшар Баҳром Ўтанов пенсияга чиқарилди. Унинг ўрни ҳозирда вакантлигича қолмоқда.

Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг расмий сайтида мазкур кадр ўзгаришлари бўйича маълумотлар йўқ. Аммо телерадиокомпания дирекцияси вакили тизимдаги кадр ўзгаришлари борасидаги маълумотни тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон телерадиокомпанияси мамлакатдаги энг йирик медиа компания бўлиб, унинг таркибига 7 та телеканал, 3 та радиоканал ва 12 та вилоят телерадиокомпаниялари киради. Компания қошида “Ўзбектелефильм” давлат унитар корхонаси, бир қанча студия ва овоз ёзиш уйлари ҳамда медиа марказлар мавжуд.
XS
SM
MD
LG