Линклар

logo-print
Бразилия ҳукумати Россиядан бир миллиард АҚШ долларига тенг ер-осмон ракеталарини сотиб олмоқчи.

Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазири Селсо Аморим Бразилияга ташриф буюрган россиялик ҳамкасби Сергей Шойгу билан учрашув чоғида маълум қилди.

Расмийга кўра, тегишли шартномага 2014 йилнинг ўрталарида имзо чекиш режалаштирилган.

Бразилия Россиянинг ер-осмон туркумига кирувчи Панцир С1 ракета батареялари ва елкадан отиладиган Игла-С ракеталарига қизиқиш билдирмоқда.

Вазир Аморимнинг айтишича, Бразилия Россия билан технолигияларни ривожлантириш, жумладан, биргаликда ҳарбий самолетларни ишлаб чиқиш бўйича стратегик ҳамкорлик тузиш ниятидадир.

Бразилия ҳукумати 2014 йилги Жаҳон чемпионати ва 2016 йилги Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилиш олдидан ўз армиясини кучайтиришга уриниб келмоқда.

Россия ва Бразилия Иқтисоди жадал ривожланаётган давлатлар гуруҳи (BRICS) доирасида ҳамкорлик қилиб келади.
XS
SM
MD
LG