Линклар

logo-print
Бугун, 17 октябр куни Бирлашган Араб Амирликларида 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида футбол бўйича Жаҳон чемпионати бошланади.

Унда мураббий Дилшод Нуруллаев бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар U-17 терма жамоаси ҳам қатнашмоқда.

Ўзбекистонлик ёш футболчилар гуруҳ босқичида Марокаш, Панама ва Хорватия ёшлари билан куч синашишади.

Дилшод Нуруллаев жамоасининг илк ўйини 18 октябр куни Панама ёшлар терма жамоасига қарши бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.
XS
SM
MD
LG