Линклар

logo-print

Президент Каримов Латвияда музокараларни бошлади


Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ва Латвия Президенти Андрис Берзиньш.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ва Латвия Президенти Андрис Берзиньш.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов бугун Ригада Латвия Президенти Андрис Берзиньш билан музокара қилмоқда.

Латвия президенти матбуот котиби Оскар Вольфснинг Озодликка айтишича, музокараларнинг асосий диққати Афғонистондаги НАТО қўшинлари таъминотида Ўзбекистон билан ҳамкорлик муҳокамасига қаратилади.

- Мамлакатларимиз ўртасидаги алоқалардан ташқари, Ўзбекистон билан бутун Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик ва бу ҳамкорликда Латвиянинг ролига доир масалалар муҳокама қилинади. Хусусан, Афғонистондаги НАТО қўшинларига юкларни етказиш ҳамда савдо алоқаларида икки мамлакат биргаликда қандай ишларни амалга ошириши мумкинлигига доир масалалар кўтарилади, деди Оскар Волфс.

Бундан ташқари, музокаралар якунига кўра икки мамлакат ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларида ҳамкорликка доир ҳужжатларнинг имзоланиши кутилмоқда.

Чоршанба куни Ригада ўтказилган Латвия-Ўзбекистон бизнес форумида ўзбек расмийлари Латвияда Ўзбекистонда етиштирилган мева-сабзавотлар марказини ташкил қилиш масаласини муҳокама қилди. Форумда иштирок этган ЎЗбекистон ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазири Элёр Ғаниев Латвия дўконларида сотиладиган мевалар одатда "елимга" ўхшайди, дея фикр билдирди.

Ўтган йили икки мамлакат ўртасида савдо айланмаси 243 миллион АҚШ долларини ташкил қилди. Жорий йилнинг биринчи ярмида бу кўрсаткич 126 миллион АҚШ долларини ташкил қилди.
XS
SM
MD
LG