Линклар

Ғарб Женева музокаралари ортидан Эронни олқишламоқда


Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқи Эрон ядровий дастури масаласида Женевада ўтказилган халқаро мазокаралар ортидан Теҳрон ҳукуматини олқишлади.

Оқ уй матбуот вакили Жэй Карни АҚШ расмийлари Эрон вакилларининг Женева музокараларида тақдим қилган ҳисоботини “жуда фойдали”, деб ҳисоблайди, дея баён қилди. Эрон илгари сурган таклиф “жиддий ва маъноли” эканини кўриш мумкин, дея қўшимча қилди АҚШ расмийси.

Шу билан бирга, дея огоҳлантирди Карни, бу масалада сезиларли натижага эришилганича йўқ ва Вашингтон Теҳронни ўз ядровий дастури тинч мақсадларда эканини исботлашга чақиришда давом этади.

Айни пайтда Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат бўйича комиссари Кэтрин Эштон музокараларни “маъноли” ва “жуда муҳим”, дея баҳолади.

Эрон билан дунёнинг олти етакчи давлати – АҚШ, Британия, Германия, Россия, Франция ва Хитой ўртасида навбатдаги олий даражадаги учрашув Женевада 7-8 ноябр кунларига белгиланган.
XS
SM
MD
LG