Линклар

logo-print

16 октябр куни Москва шаҳар Нагатино туманлараро тергов қўмитаси 52 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг ваҳшийларча ўлдирилиши юзасидан жиноий иш очди. Чавақлаб кетилган муҳожир жасади 15 октябр куни Шарқий Бирюлёводаги темир йўл ёқасидан топилди.

15 октябр куни кечки пайт Шарқий Бирюлёво кўчасидаги 6-Радиалная кўчасида топилган жасаднинг¸ ҳозирча Москва полицияси ва Тергов қўмитаси томонидан тасдиқланмаганига қарамасдан, Ўзбекистон фуқаросига тегишли экани аниқланди.

Озодликнинг ишончли манбаси, ўлдирилган ўзбек муҳожирининг 1961 йилда Хоразм вилоятининг Урганч туманида туғилган Қурбонов Ромонберган исмли шахс эканини маълум қилди.

Озодлик сўровига Москва шаҳар Тергов қўмитасида “бу қотиллик юзасидан ортиқча изоҳ берилмаслиги”, полиция бошқармасида эса бу “қотилликнинг тахминан 5 сутка олдин содир бўлган”ини хабар қилишди.

Қурбоновнинг ўлими юзасидан 16 октябр куни Москва шаҳар Нагатино туманлараро Тергов қўмитаси Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 105- моддаси 1 қисми (қотиллик) асосида жиноий иш очганини маълум қилди.

Айни пайтда Москва шаҳар Тергов қўмитаси “Новочеркизовский” савдо маркази ёнида 16 октябр куни Озарбайжон фуқароси - 27 ёшли Руслан Гарахайлининг ўлдирилиш юзасидан ҳам айни модда асосида жиноий иш очди. Шу бозорда мардикорлик қилиб кун кечириб юрган Руслан Гарахайлининг ҳам ўндан ортиқ жойидан пичоқлаб кетилгани хабар қилинди.

Шаҳар полицияси расмий хабаридан маълум бўлишича, озарбайжонлик муҳожирнинг ўлдирилишида “келиб чиқиши МДҲ давлатлари биридан бўлган шахс” гумонланмоқда.

Москва шаҳар расмийлари бу қотилликларнинг Ғарбий Бирюлёволаги 10 октябр куни москвалик Егор Шчербаковнинг ўлдирилиши ва ундан кейин бошланган оммавий тартибсизликлар билан боғлиқлигини инкор этиб келаётган бўлса-да, кузатувчилар бундай кетма-кет қотилликнинг тасодиф бўлиши мумкинлигига шубҳа билдирмоқдалар.

5 октябр куни Россия куч ишлатар тизимлари Егор Шчербаковнинг қотили деб гумон қилинган 30 ёшли озарбайжонлик Ўрхан Зейналов Москва яқинидаги Коломна шаҳрида қўлга олингани ҳақида маълумот тарқатди.

13 октябр кунги тартибсизликлар чоғида 23 одам, жумладан, полиция 8 ходимининг жароҳат олгани айтилмоқда. Мазкур зўравонликлардан кейин Россия полицияси 1200 дан ортиқ меҳнат муҳожирини ҳибсга олди ва уларнинг аксари ўзбекистонликлардир.

Ғарбий Бирюлёводаги воқеалар Москва шаҳар раҳбарияти ва кучишлатар тизимларига Россия пойтахтида “зачистка” ва “ноқонуний меҳнат муҳожирларидан тозалаш” амалиётларини янгидан бошлашга асос яратди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG