Линклар

Россиянинг Русал ширкати Тожикистон алюминий заводи устидан судда ғалаба қилди


Россиянинг Русал ширкати Тожикистоннинг ТалКо алюминий ширкатидан кўрилган зарар учун Швейцариядаги суд орқали 275 миллион АҚШ доллари миқдорида товон пули ютиб олди.

Русал ширкати чоршанба куни эълон қилган баёнотга кўра, Швейцария суди ТалКо Русалнинг шўъбаси Hamer Investin Ltd. шикрати билан 2003 йилда мзолаган шартномани бузган, дея хулоса қилди. Мазкур шартномага кўра, Hamer ТалКо ширкатига алюминий ишлаб чиқариш учун хом ашё етказиб берган. Бироқ тожик компанияси унинг ҳақини тўламаган.

Швейцария суди ТалКо ширкати етказилган зиён учун 112 миллион доллар, устама ҳақ учун 147 миллион доллар, суд харажатлари учун эса 15 миллион доллар тўлаши керак, деган қарор чиқарди.

Россия ширкати баёнотига кўра, суд ТалКо ширкатининг 400 миллион долларлик даъво аризасини ҳам рад қилинган. Тожиклар Hamer ширкати шартномалари коррупция воситасида имзолангани важидан бекор қилиниши керак, деган даъво билан Швейцария судига мурожаат қилган.

Марказий Осиёдаги энг йирик алюминий заводи вакили, ТалКо ширкати Швейцария суди қарори юзасидан аппеляция бериши мумкинлигини билдирди.
XS
SM
MD
LG