Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 09:59

Тожикистонда “жодугар мулла” устидан маҳкама бошланди


Тожикистонда “жодугар мулла” номи билан ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоролик қаҳрамони Асадулло Иброҳимов иши бўйича тергов тугади ва 18 октябр куни унинг устидан суд жараёни бошланди.


Душанбе шаҳридаги Сино тумани Жиноят суди 18 октябр куни “жодугар мулла” номи билан танилган Асадулло Иброҳимов устидан очилган жиноят ишини кўриб чиқишга киришди.

Озодликнинг тожик хизмати мухбирининг айтишича, гарчи бу жиноий ишга “махфий” тамғаси босилмаган бўлса-да, бироқ қонунга мувофиқ, фуқароларнинг жинсий ҳаёти муҳокама қилинадиган бундай маҳкамалар ёпиқ эшиклар ортида ўтяпти.

Асадулло Иброҳимов устидан очилган жиноий иш октябр ойининг бошларида тугалланиб, Сино тумани Жиноят иши судига юборилган эди. Бу иш юзасидан тергов олиб борган терговчи Баҳриддин Эмомовнинг Озодлик мухбирига маълум қилишича, Асадулло Иброҳимовга нисбатан Тожикистон Жиноят кодексининг 139-моддаси (жинсий тажовуз) бўйича иш қўзғатилган. Агар Иброҳимов айбдор экани исботланса, 5 йилдан 7 йилгача қамалиши мумкин.

Жодугар мулла
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:45 0:00


Бундан икки ой аввал ижтимоий тармоқларда шов-шувга сабаб бўлган Асадулло Иброҳимов иштирокидаги видеороликда “табиб мулла” ва хаста жувон тасвирланган. Унда “дуохон табиб” Қуръондан оятлар ўқиш баробарида шаҳвоний тарзда жувоннинг бутун баданини ғижимлаб ташлайди.

Тасвирдаги мулла жувоннинг лозимини тушириб жинсий алоқа экани ишонилган ҳаракатни амалга оширади.

Бу видеороликни кўрган минглаб томошабин мулла ҳаракатини қоралагани айтилади. Тожикистон ҳуқуқ идоралари ҳам бу воқеа ортидан мамлакатдаги обрўли дин уламоларидан бирининг ўғли бўлган Асадулло Иброҳимовни ҳисбга олган эди.

Аввалроқ Тожикистон Ички ишлар вазирлиги сайти “1966 йилда туғилган, Душанбе шаҳрида яшовчи фуқаро Иброҳимов Асадулло Халилович шу йилнинг 12 август куни Рудакий туманида яшовчи 1988 йилда туғилган Раҳимова Зилола Дўстиевнанинг ночор аҳволидан фойдаланиб, аёлнинг уйида у билан шаҳвоний хатти-ҳаракатларни амалга оширган”, деб ёзган эди.

Тожикистон Ислом Уйғониш партияси раис ўринбосари, парламент депутати Сайидумар Ҳусайний бу руҳонийларни обрўсизлантириш йўлидаги фитна бўлиши мумкинлигини ҳам эътибордан соқит қилмайди.

- Биз кўплаб муллалар ҳукумат ва хавфсизлик идоралари назорати остида эканига гувоҳ бўлиб турибмиз. Бу одамлар ўшаларнинг кўрсатмаси билан масжид ва минбарларнинг эгасига айланиб олаяптилар, шунинг учун улар Худо ва пайғамбар иродасига эмас, ҳукмдорлар ва махсус хизматлар буйруқларига итоат қилаяптилар, дейди Сайидумар Ҳусайний.

Тожикистон парламентининг бошқа депутати Саодат Амиршоева эса Асадулло Иброҳимовга ўхшаган “мулла”лар муқаддас Ислом динига ҳам, мамлакатга ҳам иснод келтираётганини айтади.
XS
SM
MD
LG