Линклар

Украина президенти Тимошенкони озод этишга тайёрлигини билдирди


Юлия Тимошенко суд залидан олиб чиқиб кетилмоқда.

Юлия Тимошенко суд залидан олиб чиқиб кетилмоқда.

Украина президенти Виктор Янукович қамоқда сақланаётган собиқ Бош вазир Юлия Тимошенкони даволаниш учун ҳориж мамлакатига чиқарилиши тўғрисида парламент қонун қабул қилса, уни имзолашга тайёр эканини билдирди.

Тимошенко 2011 йилда хизмат салоҳиятини суйистеъмол қилганликда айбланиб 7 йилга қамалган эди. Собиқ Бош вазирниниг қамалишини халқаро ташкилотлар сиёсий ўч олиш сифатида баҳолаган.

Европа Иттифоқи Украинага ташкилотга асоциациявий аъзо ва эркин савдо ҳуқуқини берувчи шартнома имзоланиши учун Тимошенконинг озод этилишини талаб қилмоқда. Мазкур шартнома 28-29 ноябрда Вилнюсда ўтадиган саммитда имзоланиши режалаштирилган.

Европа Иттифоқи расмийлари ва Тимошенконинг яқинлари Вилнюс учрашувига қадар собиқ Бош вазирга Германияга чиқиб даволанишга рухсат берувчи қонун имзоланишидан умид қилмоқда.
XS
SM
MD
LG