Линклар

logo-print

Зейналов 10 декабргача ҳибсда сақланади


Ўрхан Зейналов Москва судига олиб кетилмоқда.

Ўрхан Зейналов Москва судига олиб кетилмоқда.

Москва суди Бирюлёвада Егор Шчербаковни ўлдирганликда гумонланиб сешанба куни қўлга олинган Озарбайжон фуқароси Ўрхан Зейналовга 10 декабргача ҳибсда сақлаш эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақида қарор чиқарди.

Пайшанба куни ўтган суд пайтида Ўрхан Зейналов ўзининг аввалига кўрсатмаларидан воз кечди ва Егор Шчербаковни ўлдирмаганини айтиб, айбловни тан олмаслигини билдирди.

Адвокатлар суд жараёнида Зейналовнинг айбдорлигини исботловчи далиллар етарли бўлмаганини ва шунинг учун суд қарорига аппеляция беришларини айтмоқдалар.

10 октябрда Егор Шчербаковнинг ўлдирилиши ортидан Москванинг Ғарбий Бирюлёво туманида миллатчилар оммавий тартибсизликларни уюштирган эди.
XS
SM
MD
LG