Линклар

logo-print

Қирғизистонда мактаб ўқувчиларининг ўз жонига қасд қилиши ҳолатлари кўпайди


2013 йилнинг 9 ойи давомида Қирғизистонда 79 мактаб ўқувчиси ўз жонига қасд қилган. 2012 йилда эса ўз жонига қасд қилган ўқувчилар сони 76 нафар бўлган эди.

Қирғизистон ҳукуматининг 17 октябрда ўтган мактаб рэкети муаммосига бағишланган йиғилишида айтилишича, ўз жонига қасд қилган мактаб ўқувчиларининг 78 фоизи ўзига тўқ ва бой-бадавлат оила фарзандларидир.

Ўсмирлар асосан оиладаги келишмовчиликлар ва ота-оналари билан тил топиша олмагани туфайли ўз жонига қасд қилаётгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG