Линклар

Тожикистон парламенти 17 октябр куни Афғонистондан ҳарбийларни олиб чиқиб кетишда Тожикистондан транзит давлат сифатида фойдаланиш тўғрисида Британия билан имзоланган давлатлараро шартномани ратификация қилди.

Мазкур шартнома шу йилнинг апрелида Тожикистон ташқи ишлар вазири ва Британиянинг Душанбедаги элчиси томонидан имзоланган эди.

Лондон Афғонистондаги 9 минг ҳарбийсини 2014 йилнинг охиригача олиб чиқиб кетишни режалаштирган.

Шартномага мувофиқ Британия ҳарбий техникасининг бир қисми Тожикистонга ўтказиб берилади.
XS
SM
MD
LG