Линклар

logo-print

Латвия учун Ўзбекистон эътибор нуқтаси бўлади


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ва Латвия президенти Андрис Берзинш, Рига, 17 октябр 2013 йил.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ва Латвия президенти Андрис Берзинш, Рига, 17 октябр 2013 йил.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг Латвияга ташрифи якунланди.

Латвия матбуотининг билдиришича, мамлакат президенти Андрис Берзинш Ислом Каримов билан учрашуви чоғида 2015 йилда Рига Европа Иттифоқига раислик қилишини ва бу жараёнда Латвия учун марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистон асосий эътибор нуқтаси бўлишини айтган.

Андрис Берзинш сўнгги йилда Ўзбекистон билан савдо айланмаси деярли 45,5 фоизга ўсганини, Ўзбекистон-Латвия қўшма корхоналари сони эса 343 тага етганини қўшимча қилган.

Президентлар икки томонлама сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт ва коммуникация соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги шартномаларни имзоладилар.
XS
SM
MD
LG