Линклар

Тошкентда 1 миллиард долларлик пахта толаси сотиш бўйича шартномалар имзоланди


Тошкентда 16-17 октябр кунлари ўтказилган IX Халқаро пахта ярмаркасида Ўзбекистон пахта толасини сотиб олиш юзасидан 1 миллиард долларлик шартномалар имзоланди.

ЎзА ахборот агентлигининг билдиришича, хорижга 680 минг тонна пахта толаси сотилади. Россия, Бангладеш, Хитой ва Жанубий Корея ўзбек пахтасининг асосий харидорлари ҳисобланади.

Ўзбекистонда пахта етиштиришда мажбурий меҳнатдан фойдаланилгани боис дунёнинг 108 та чакана савдо ширкати Ўзбекистон пахтасидан тайёрланган маҳсулотлардан воз кечган.

Ўзбекистонда ҳар йили тақрибан 3,5 миллион тонна пахта хом ашёси ва 1-1,2 миллион тонна пахта толаси ишлаб чиқарилади.
XS
SM
MD
LG